ИИВ 2 блогер қидирилаётгани сабабларини маълум қилди. Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) 2012 йилдан буён Сергели бозорида фуқарога автомобиль олиб беришни ваъда қилгани учун қидирилмоқда. Рецидивист деб топилган Шерали Комилов (Detectiv Uz) 3 та ҳолатда фирибгарлик ва ҳақорат қилишда гумонланмоқда.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) ва Шерали Комиловни (Detektiv Uz) қидирувга берди. Улар фирибгарликда, Комилов эса қўшимча равишда ҳақорат қилишда ҳам айбланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг